Украинада Мудофаа вазири Умаровга нисбатан иш очилди

Олам

image

Украина Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси Мудофаа вазири Рустам Умаров содир этиши мумкин бўлган жиноят бўйича Украина Коррупцияга қарши кураш маркази баёноти асосида иш юритишни рўйхатга олди. Бу ҳақда кеча, 27 январь куни Коррупцияга қарши кураш маркази хабар берди.

Украина Мудофаа вазири ваколат ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Ушбу модда уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Коррупцияга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, 24 январь куни Умаров Мудофаа харидлари агентлиги Кузатув кенгашининг агентлик директори Марина Безрукова билан шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги қарорини бажаришдан бош тортган. Вазир, шунингдек, бу қарор учун овоз берган Кузатув кенгашининг икки аъзоси – Тарас Чмут ва Юрий Жигирни ҳам ишдан бўшатди. Умаров Безруковани ҳарбий харидлар ва армия таъминоти билан боғлиқ муаммоларда айблади.

Қайд этиш жоиз, мудофаа таъминот агентликларида кузатув кенгашларининг ташкил этилиши НАТОнинг ушбу тузилмаларни ташқи босимдан ҳимоя қилиш бўйича асосий тавсияси бўлган.

Маълумот учун, 2024 йил 3 декабрда Олий Рада Умаровнинг Украина ҳарбийлари “Укроборонпром” томонидан ишлаб чиқарилган паст сифатли миналарни олганлиги ҳақидаги айблов билан боғлиқ чақирувини қўллаб-қувватлади. Январь ойи бошида Киевнинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадларини санаб ўтар экан, Умаров Украинанинг ҳарбий стратегияси тўртта асосий устувор йўналишга асосланишини айтди:

  • олдинги чизиқни барқарорлаштириш,
  • мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш,
  • осмон ва денгиз йўлларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва
  • Россияга "ассиметрик жавоб".

Эслатиб ўтамиз, Рустам Умаров 2023 йил сентябрдан бери Украина Мудофаа вазири сифатида ишлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Рустам Умаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг