Украинада қўлга тушган “ҳарбий”лар ўзбекистонликми? Ўзбекистон элчихонаси Украина ТИВга нота юборди

Жамият 29918
image

Ижтимоий тармоқларда Украинадаги урушга Россияга ишлаш мақсадида борган ўзбекистонликлар жалб қилинаётгани, улардан икки нафари Украина Қуролли Кучлари томонидан қўлга тушгани акс этган видео тарқалди. Унда йигитлардан бири ўзини самарқандлик эканини айтган. 

Жамоатчилик орасида катта баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган ушбу видео бўйича Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда элчихона сайтида хабар берилди. 

“Ижтимоий тармоқларда Украина Қуролли Кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалмоқда. 

Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди”, дейилади хабарда. 

Элчихона ижтимоий тармоқда тарқалган видео бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ва кейинроқ эълон қилинадиган барча ҳолатларнинг якуний ойдинликларини кутишни сўраган. 

Маълумот ўрнида, тармоқда тарқалган видеода юзи кўринмаган эркаклардан бири ўзини Самарқанд вилоятидан эканини айтган.

“Москвада қурилишда ишлардим. Ҳужжатларим йўқ эди, шу ҳолатда 5 йил ишлаб келаётгандим. Мени бу ерга мажбурлаб юборишди. Бу ерга келишни хоҳламагандим. Келишга мажбур бўлдим. Кечиринглар мени. Биз келган машинада беш киши бор эди. Командирнинг исмини билмайман. Ўтган кеча тунаган жойимни аниқ билмайман”, дейди у.

Ана бир йигит эса ўзини Самарқанддан Муҳриддин Аҳмедов деб таништирган. 

“Ёшим йигирма иккида. Ҳеч қаерда хизмат қилмаганман. “Редут” хусусий ҳарбий компаниясига миномётчи бўлиб ёлланганман. Тўғриси, қаердан келаётганимизни ҳам, қаерга бораётганимизни ҳам билмайман. Бизни бу ерга “КамАЗ”да олиб келишди. Ёнимда Ўзбекистондан яна бир йигит бор эди. Россияда ўқирдим, пул керак бўлгани учун хусусий ҳарбий компанияга ёллангандим”, деган у. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2078
Рейтинг: 3
t
×