Курс UZS

USD

12 950.03

-20.16

EUR

13 505.59

-66.42

RUB

142.53

0.33

Украинада 20 дан ортиқ америкалик аскар бедарак йўқолди – ОАВ

Олам

image

Украина томонида ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган 20 дан ортиқ Америка фуқаролари бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, сўнгги олти ой ичида хорижлик ёлланма аскарларнинг йўқотишлар сони кескин равишда ошган.

“Улар Украинанинг заифлашган мудофаасидаги бўшлиқларни тўлдирмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги олти ой ичида ҳалок бўлган беш нафар америкалик ёлланма аскарнинг жасадини жанг майдонидан олиб чиқиб бўлмаган. 

Таъкидланишича, 24 январь куни Россиядан Украинага қайтарилган 757 нафар ҳарбий хизматчининг жасади орасида икки америкалик ёлланма аскарнинг жасади ҳам бўлган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабарига кўра, Украина томонида жанг қилаётган 589 нафар хорижий ёлланма аскарлар халқаро қидирувга берилган. Жиноят ишига жами 55 давлатдан 845 нафар хорижлик жалб қилинган. Ўшанда 86 та жиноят иши тергов қилиниб, 49 тасига ҳукм чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Украина билан урушда қўллаб-қувватлаш учун Россияга қўшимча ҳарбий кучлар юборишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, КХДРнинг дастлабки 11 минг аскардан иборат гуруҳи тахминан тўрт ой аввал Россияга етиб борган, бироқ жанглардаги йўқотишлар оқибатида уларнинг учдан бир қисми сафдан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг