Украина яқин келажакда Россия устидан ғалаба қозонолмайди – Боррель
Олам
−
11 Ноябрь 2023
9356Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррель Украина Россия устидан яқин келажакда ғалаба қозонолмаслигини айтди. Бу ҳақда у Малагадаги Европа социалистлари партияси конгрессида сўзлаган нутқида гапириб ўтган.
"Бизда жуда кўп муаммолар бор. Бу яқин орада Украина Россияни яқин йилларда мағлуб қилишини кутмаяпмиз", дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи АҚШ ёрдамининг эҳтимолий қисқаришига сиёсий тайёргарлик кўриши ва уни ўзи қоплаши керак.
Боррель Европа Иттифоқининг иккинчи муаммосини Ғазодаги вазият деб атади, бу халқаро ҳамжамиятнинг сиёсий ва маънавий муваффақиятсизлигидир.
Унинг айтишича, бу можаронинг энг яхши ечими иккита алоҳида давлат ташкил этишдир. Аммо ҳозир унга эришиш 30 йил олдингига қараганда анча мушкул.
“Бу воқеаларнинг барчаси Европа фуқаролари орасида ваҳимани келтириб чиқариши мумкин, бу эса яхши оқибатларга олиб келмайди”, дейди Боррель.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Wall Street Journal” нашри Ғазо секторидаги вазият туфайли Украина дунё эътиборидан четда қолиб кетаётганини ёзганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь