Киев Ғазодаги вазият туфайли янги иттифоқчиларни жалб қила олмаяпти – WSJ

Олам

image

Ғазо секторидаги вазият туфайли Украина дунё эътиборидан четда қолиб кетмоқда. Бу ҳақда ғарб дипломатларига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди

Қайд этилишича, Украинанинг бетараф давлатларни ўз томонига жалб қилиш ва халқаро ёрдамни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказиш бўйича барча саъй-ҳаракатлари Яқин Шарқдаги кескинлик кучайиб бораётгани туфайли ҳеч қандай натижа бермаяпти. Киев расмийлари бундай учрашувни шу йил охиригача ўтказишни режалаштирган эди, бироқ юқорида таъкидлаганидек, бунинг эҳтимоли жуда паст.

Нашрга кўра, Фаластин-Исроил можароси АҚШ, Ғарб давлатлари ва баъзи етакчи араб давлатлари ўртасида янги келишмовчиликларни келтириб чиқарди ва бу Киевнинг уларни Украинадаги тинчлик муҳокамасига жалб этиш умидига ҳам таъсир қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Яқин Шарқдаги можаро дунё эътиборини Украинадан бошқа томонга буриб юборганини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Фаластин-Исроил Ғазо Ғарб давлатлари дунё эътибори Яқин Шарқдаги кескинлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг