Украина ўзининг баллистик қуролларини яратишга киришди – WSJ

Олам

image

Украина ҳозирда ўзининг бир нечта баллистик ракеталарини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Украина Стратегик саноат тармоқлари вазирининг ўринбосари Анна Гвоздярга таяниб, “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Украина ўз душманининг чуқур ички ҳудудларига зарба бера оладиган қуролларни яратиш устида ишламоқда. Жорий йилнинг август ойида дастлабки синовлар ўтказилган. Украина Мудофаа вазири Рустам Умаровга кўра, ушбу дастур яқин келажакда катта ютуқларга эришади. 

Нашрга кўра, экспертлар баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қимматга тушишини, материаллар юқори ҳароратга бардошли бўлиши зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун зарур компонентлар етказиб беришда қийинчиликлар мавжудлиги, жумладан, Россия ҳужумлари ва ишчи кучи етишмовчилиги ушбу жараённи қийинлаштираётгани қайд этилган. Айтиш жоиз, Украинада ишлаб чиқарилган ракеталар, жумладан, “Нептун”нинг кенг кўламда қўлланилмаслигининг асосий сабаби етарли молиялаштиришнинг йўқлигидир.

Шу билан бирга АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага узоқ масофага учувчи дронларни ривожлантиришни тавсия қилиб, буни иқтисодий жиҳатдан самаралироқ стратегия деб атаган. АҚШ томонидан яқинда ажратилган 2,4 миллиард долларлик ёрдам пакетига дронлар ва шу каби қуроллар учун маблағ киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Украина бир неча ой ичида содда ядровий бомба яратиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина баллистик қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг