Украина ўз ҳудудлари билан савдо қилмайди – Андрей Сибига

Олам

image

Украина ўз ҳудудлари билан савдо қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Суми вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

“Мен аскарларимизни ишонтириб айтаманки, Украина Минск услубидаги ҳудудлар бўйича ҳеч қандай савдо-сотиқ ёки келишувлар олиб боришни режалаштирмайди”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу Президент Владимир Зеленскийнинг қатъий позицияси ва у Вашингтонга ташрифи давомида Украина аскарларини албатта кучайтирадиган нарсаларни тақдим этади.

Таъкидлаш жоизки, Украина Россиянинг Курск вилоятига ҳужум қилганида айрим нашрлар Киев Курскда эгалланган ерларни бўлажак сулҳ келишувларида Украина ҳудудида Россия томонидан эгалланган ҳудудларга алмашиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Маълумот учун, Суми вилоятига ташриф Сбиганинг янги лавозимга тайинланганидан кейинги биринчи расмий сафаридир. Вазир у ерда алоҳида механизациялашган бригадага борди ва вилоят раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

“Халқаро дипломатияда айтилмаган қоида борки, янги тайинланган Ташқи ишлар вазирининг биринчи ташрифи мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида сигналдир. Пойтахтдан ташқаридаги биринчи ташрифим уруш ҳудудига яқинроқ бўлган Суми вилоятига, хусусан, Курск операциясида қатнашаётган аскарларимизга бўлди. Ҳа, бу халқаро ҳамжамиятга онгли равишда берилган сигнал: Украина ташқи сиёсатининг марказида унинг ҳимоячилари турибди”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленскийнинг Россия раҳбари Суми шаҳрига янги ҳужум уюштиришни режалаштиргани, бироқ Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиёти унинг режаларини барбод қилганини айтганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Андрей Сибига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made