Украина UEFA ва FIFA'га Россия масаласида талаб билан чиқди
Спорт
−
10 Сентябрь 2022
5810Украина футбол ассоциацияси (УФА) UEFA ва FIFA'га Россия ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига рухсат бермаслик талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, Украина тарафи Босния ва Герцеговина футбол федерациясига ҳам мактуб йўллаган.
“Эслатиб ўтамиз, Россия жамоалари FIFA ва UEFА томонидан барча халқаро расмий мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилган. Бундай вазиятда Босния ва Герцеговина футбол федерациясининг қарори Россия ҳукуматининг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилгандек кўринади. Мамлакатингиз имижига ва ассоциацияларимиз ўртасидаги муносабатларга путур етказувчи қарорни қайта кўриб чиқишингизни сўраймиз”, дейилади Украина футбол ассоциацияси сайтида.
Маълумот учун, Россия ва Босния ва Герцеговина учрашуви шу йилнинг 19 ноябрга белгиланган. Учрашув Санкт-Петербургда ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси