Украина Россиянинг ўқ-дори омборига ракетадан зарба бергани айтилмоқда

Олам

image

Россиянинг Белгород вилоятида Украина Қуролли Кучларининг ракета зарбаси оқибатида ўқ-дорилар омборида портлаш юз бергани айтилмоқда. Бу ҳақда рус матбуоти хабар тарқатди.

РФ Тергов қўмитаси бугун, 14 октябрьк уни Белгород вилоятида Украинадан ўққа тутилган ўқ-дорилар омборининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди.

“Белгород вилоятининг Октябрский қишлоғида Украина Қуролли Кучларининг ўққа тутиши натижасида ўқ-дорилар омбори портлатиб юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва ярадорлар бор”, дейилади Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Миллий гвардия ходимлари ҳам бор.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Белгород вилоятини ўққа тутиш бўйича жиноий иш очишни топширган. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Новоосколский туманида ҳам ракеталарни уриб туширган. Ракета парчалари темир йўл ҳудудига тушган, электр узатиш линиялари шикастланган, поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бу ҳолатда қурбонлар бўлмаган.

“Тергоқ қўмитаси терговчилари жиноят ишини тергов қилиш доирасида воқеанинг барча ҳолатлари ва жиноят содир этишда иштирок этган шахсларни аниқлайди”, дейилади департамент хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг