Украина Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан илк 1 млрд долларни олди
Олам
−
24 Декабрь
3743АҚШ томонидан Украинага Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан биринчи 1 миллиард доллар ўтказилди. Бу ҳақда Украина Бош вазири Денис Шмигаль ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“Бу G7 ташаббуси доирасида режалаштирилган 20 миллиард долларлик маблағнинг биринчи қисми ҳисобланади. Ушбу ташаббус доирасида АҚШ Россия активларини музлатиб, уларни Украинани тиклаш мақсадида ишлатишни режалаштирган”, дейди Шмигаль.
Унинг билдиришича, Украина ҳукумати барча Россия давлат активларини мусодара қилиш ва уларни мамлакатни қайта тиклаш учун йўналтиришга “умид қилмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Ғарбда музлатилган активларидан тушган маблағ ҳисобидан Украинага 1,4 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга қарор қилган эди.
LiveБарчаси