Украина Россиядан Қримни қайтариб олмоқчи. Ғарб бунга нима дейди?
Олам
−
28 Ноябрь 2022
9299Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Россия босиб олган барча ерларини, жумладан, Қримни ҳам қайтариб олиш мақсадини яна бир бор таъкидлади. Украина жамоатчилиги ҳам айнан шундай фикрламоқда. Ғарб эса Украинанинг бу ҳаракатларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда “Тhe Economist” нашри ёзмоқда.
Россия Президенти Владимир Путин ўн кун ичида Украинани босиб олишга умид қилган. Бироқ орадан тўққиз ой ўтгач, Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларини ҳам назорат қилишда муаммоларга дуч келмоқда.
Украина Қуролли кучлари мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Херсон ва Харковда минимал йўқотишлар билан максимал ғалабали қарши ҳужумларни амалга оширди. Натижада, жанг майдонидаги устунлик Украина томонга ўтди. Бундан руҳланган Украина 2014 йилда Россия томонидан аннекция қилинган Қримни қайтариб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Ғарб давлатларининг хавотирига кўра, Украинанинг Қримга юриш қилиши Россиянинг кескин қарорлар чиқаришига олиб келиши мумкин. Яъни Россия ядровий чегарани кесиб ўтади.
Украина ҳаво-десант кучларининг собиқ қўмондони Михаил Забродскийнинг таъкидлашича, Қуролли кучлар ўз режаларини ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали эълон қилганида ҳеч нарсага эриша олмаган бўларди.
Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, Қримни нафақат қайтариб олиш мумкин, балки бу борадаги режалар 2023 йилда амалга оширилиши ҳам мумкин. Сабаби Россия учун Қримни ўз назоратида ушлаб туриш доим қийин бўлган.
Аввалроқ Владимир Зеленский Россия Украинага янги ракета ҳужумлари уйиштиришга тайёрланаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, Бахмутда кўплаб украин жангчиларининг ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси