Бахмутда кўплаб украин жангчилари ҳалок бўлди – NYT
Олам
−
28 Ноябрь 2022
13288Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Украинанинг Бахмут шаҳрида украиналик аскарларнинг жуда кўпчилиги ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Тhe New York Times” нашри ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, 25 ноябрь куни тушдан кейин шифокорлар 50 нафар ярадорни санаб чиқишган. Бир кун аввал эса ўқ жароҳатлари ва мия чайқалиши билан 240 киши шифохонага мурожаат қилган.
Газетанинг маҳаллий аҳоли вакиллари, аскарлар ва Пентагон вакилига таяниб ёзишича, Киев Бахмутга кам ўқитилган ва тажрибасиз жангчиларни юборган.
Артемовск (Бахмут) шаҳрининг Киев назоратидаги қисми Украина қўшинларини таъминлаш учун муҳим транспорт маркази ҳисобланади.
Донецкнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин сўзларига кўра, Артемовскдаги вазият оғирлигича қолмоқда.
Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Донецкдаги вазиятнинг оғирлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Владимир Зеленский Россия Украинага янги ракета ҳужумлари уйиштиришга тайёрланаётганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь