Россия Украинага янги ракета ҳужумлари уюштиришга тайёрланмоқда – Зеленский
Олам
−
28 Ноябрь 2022
5290Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 27 ноябрь куни Россия мамлакатга янги ракета ҳужумларини режалаштираётганини маълум қилди. Шунингдек, у одамларни электр узилишининг тўлқини давом этишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
27 ноябрь куни Киевда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати совуқлигича қолди. Шаҳар маъмурияти ишчилар электр, сув ва иссиқлик таъминотини тиклаш ишларини якунлаш арафасида турганини айтди. Бироқ юқори истеъмол даражаси баъзи узилишлар киритилишини англатади. Киев ва унинг атрофида миллионлаб одамлар Россия ҳаво ҳужумлари тўлқинлари сабаб бўлган узилишларга дош берди.
“Террорчилар янги зарбалар режалаштираётганини тушунамиз. Биз буни аниқ биламиз. Афсуски, уларда ракеталар бор экан, тинчишмайди”, дейди Зеленский.
Украина Президентига кўра, жорий ҳафтада ҳам мамлакат бўйлаб электр узилишлари билан боғлиқ муаммолар кузатилади.
“Мудофаа кучларимиз ҳозирланмоқда. Бутун мамлакат тайёрланмоқда. Биз барча сценарийларни ишлаб чиқдик. Ҳамкорларимиз билан ҳам алоқадамиз”, деб қўшимча қилди у.
Шунингдек, Зеленский Киев мери Виталий Кличкони танқид қилган. Яъни у Кличконинг қамалда қолган аҳолига етарлича ёрдам бермаганини айтди. Собиқ боксчи эса уруш давридаги бундай танқидларни бемаънилик деб атади.
Зеленскийнинг Россия янги ракета ҳужумларига тайёрланаётгани ҳақидаги даъволарига Москва томонидан жавоб берилмади.
Россия жорий йилнинг февраль ойида Украинага бостириб кирганида энергетика инфратузилмаларига зарба бермаётганди. Аммо урушнинг охирги ойларида Россия Қуролли кучлари Украина энергетика объектларига фаол зарбалар бермоқда.
27 ноябрь куни Киев ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари тинч эди. Украина Марказий армияси қўмондонлигининг маълум қилишича, Россия Днепрга тўрт марта ракета ҳужуми уйиштирган.
LiveБарчаси