Украина Россия назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр – Келлогг
Олам
−
01 Май 11000 1 дақиқа
АҚШ Украинага можаронинг тугатилиши бўйича 22 та аниқ шартни тақдим этди ва Киев уларни қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Кит Келлогг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Келлоггнинг айтишича, Украина Россия томонидан амалда назорат қилинаётган ҳудудлардан воз кечишга тайёр, гарчи бу юридик жиҳатдан тан олинмаса ҳам.
“Киев Украинадаги можарони тартибга солиш учун ҳудудий муросага тайёр... АҚШ ҳам Россиянинг айрим ҳудудий талабларини қисман қабул қилишга тайёр”, деди Келлогг.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳозирда Россия эгаллаб турган ҳудудларни де-факто тарзда бой беришга рози, бироқ буни расмий юридик тан олишдан бош тортмоқда.
“Улар бундай вариантга рози. Улар тушунишадики, ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилса, ҳар икки томон ўз позицияларида қолади. Улар айнан шунга тайёр. Ўтган ҳафтада улар бу келишувни аллақачон муҳокама қилганини менга айтишди. Ҳозирги чизиқларда ўт очишни тўхтатиш – айнан шунга улар рози” дея таъкидлади Трампнинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканали эфирида Украина етакчиси Владимир Зеленский Россия томонидан аннексия қилинган Қримдан воз кечишга тайёрлигига ишонишини айтганди.
Live
Барчаси