Украина НАТОга жуда яқин бўлиши керак – Вадефул

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефулнинг сўзларига кўра, Украина Россия билан эҳтимолий тинчлик келишувидан кейин хавфсизлик кафолатларини олиши керак ва улар НАТО аъзолигига жуда яқин бўлиши лозим. Бу ҳақда у кеча, 24 август куни Германия ҳукуматининг очиқ эшиклар кунидаги нутқида айтиб ўтди.

Вадефулнинг айтишича, Украина ҳудудий ён бериш ҳақида ўйлашга мажбур бўлмаслиги керак, бунинг учун эса иложи борича кўпроқ давлатлардан реал хавфсизлик кафолатлари зарур. Унга кўра, бу кафолатлар Россияга хавф туғдирмайди, аксинча, Европада барқарор тинчликни тиклашга замин яратиши мумкин.

Немис вазири бу масалада фақат Европа Иттифоқи эмас, балки бошқа давлатлар, жумладан АҚШ ҳам иштирок этиши зарурлигини қайд этган. Ҳозирги вақтда Япония ҳам кирган ҳолда қарийб 30 мамлакат Украина учун хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёрлигини билдирган.

Вадефулнинг қўшимча қилишича, Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш учун тузиладиган келишув Украинанинг манфаатларига зид, мажбуран қабул қилдирилган “диктат тинчлик” шаклида бўлмаслиги керак. Яъни, Германия вазири тинчлик шартлари адолатли бўлиши, Украина ҳудуди ва суверенитетига зарар етказмаслиги кераклигини урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Украина ҳудудида тинчликпарвар миссияга қўшилишга тайёрлигини билдирганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса бунга бир неча бор қаршилигини билдирган. Унга кўра, Пекин 2022 йилда урушни тўхтатишга ёрдам бермаган ва 2014 йилда Россия Қримни қўшиб олганида ҳам “ҳеч нарса қилмаган”. 

Ҳозирча, Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишда асосан Ғарб давлатлари – Буюк Британия, Франция ва бошқалар қатнашмоқда. Зеленский эса Туркияни ҳам потенциал кафолат берувчи давлат сифатида кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Европа Иттифоқи Украина Йоханн Вадефул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг