Украина НАТОга қўшилса, қиёмат бўлади – Илон Маск
Олам
−
05 Апрель
10452Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ядровий апокалипсис ҳақидаги фильмнинг бошланиши бўлади. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
"Бу том маънода ядровий апокалипсис ҳақидаги фильмнинг бошланиши", дея пост жойлаган у Х (собиқ Твиттер) саҳифасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг учрашуви видеосини илова қилиб. "Ҳолбуки АҚШ Давлат департаменти Украинани аллақачон НАТОга аъзо, деб ҳисобламоқда".
Маск ўз изоҳига СССР ва АҚШ ўртасидаги хаёлий ядро уруши тасвирланган "Эртадан кейин" (1983) бадиий фильмидан парчани ҳам қўшган.
Маълумот учун, чоршанба куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина альянсга аъзо бўлиши кераклигини яна бир бор таъкидлади, аммо бу қачон амалга ошишини айтмади.
2022 йилнинг сентябрида Украина тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди ва 2023 йилнинг июлида Вильнюсда бўлиб ўтган альянс саммитида “зарур шартлар бажарилгандагина” сафга қўшилишига кафолат олди.
Айни пайтда ташкилотга 32 та давлат аъзо: деярли барча Европа давлатлари, Канада, АҚШ, Туркия, Босния ва Герцеговина иттифоққа янги аъзоларни қабул қилиш дастурида иштирок этмоқда. НАТОга кириш учун мамлакат индивидуал режа шартларини бажариши, ҳудудий низолар бўлмаслиги ва қуролли кучларини альянс стандартларига мослаштириши керак.