Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди
Олам
−
05 Январь 6355 1 дақиқа
Бугун, 5 январь куни Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Василий Малюк расмий равишда истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақдаги хабар Хавфсизлик хизматининг Telegram-каналида пайдо бўлди.
“Хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан кетаман. УХХ тизимида қоламан ва дунё даражасидаги ассимметрик махсус операцияларни амалга ошираман, улар келажакда ҳам душманга максимал зарар етказади. Ишончим комилки, кучли ва замонавий махсус хизмат давлатимиз хавфсизлигининг кафолатидир. Шу йўналишда Президент Украинада мудофаа соҳасида жорий қилаётган ўзгаришларга йўналтирилган ва мен буни қадрлайман. Адолатли тинчлик ва Украинанинг гуллаб-яшнашига ишонаман”, деб ёзди у.
Журналист Станислав Речинскийнинг маълумотларига кўра, УХХ раҳбари лавозимига икки номзод даъвогарлик қилмоқда – раис ўринбосари Александр Поклад ва махсус операциялар маркази раҳбари Евгений Хмара.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Президент офисига раҳбар этиб тайинланганди. Унинг ўрнини эса Ташқи разведка хизмати раҳбари Олег Ивашченко эгаллади.
Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский янги Мудофаа вазири лавозимига ҳозирда бош вазир ўринбосари ҳамда Рақамли трансформация вазири бўлиб ишлаётган Михаил Фёдоровни тайинлашни таклиф қилган эди.
Live
Барчаси