Россия дрони Киевдаги УХХ қароргоҳига зарба берди
Олам
−
20:51 684 1 дақиқа
Бугун, 4 сентябрь куни Россия дрони Украина Хавфсизлик хизматининг (УХХ) Киевдаги қароргоҳига зарба берди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Украина Президентининг билдиришича, дрон УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Покладнинг “кабинетига тўғридан тўғри” йўналтирилган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, зарба оқибатида жабрланганлар бор, бироқ Президент уларнинг аниқ сонини очиқламаган.
“Украинская правда” маълумотларига кўра, зарба берилган вақтда Поклад кабинетда бўлмаган.
Зеленский ҳужумдан сўнг УХХ бошлиғи билан гаплашиб олганини ва унинг жавоб зарбаларини тайёрлаш бўйича ҳисоботини тинглаганини маълум қилган.
“Жавоб географияси аниқлаб олинди. Вақт натижа берадиган тарзда танланади”, дейди Украина Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саратов вилоятининг Энгельс шаҳрида номаълум шахс Россия Фазо-космик кучлари (ФКК) узоқ масофали авиациясининг 22-оғир бомбардимончи авиация дивизияси қўмондони, генерал-майор Николай Варпаховичга суиқасд қилганди. Украина Хавфсизлик хизмати ва мамлакат Bош прокуратураси Варпаховичга 2024 йил 8 июль куни Киевдаги “Охматдет” болалар шифохонасига берилган ракета зарбасига алоқадорликда сиртдан гумон билдирган.
Live
Барчаси