Украина қачон F-16 дан фойдаланиши айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников украин учувчилари Ғарб ваъда қилган F-16 қирувчи самолётларидан илк марта келаси баҳорда фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Bild” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

“Бу келаси йилнинг баҳорида содир бўлиши мумкинлигини айтган бўлардим, чунки биз учувчилар, муҳандис ва техникларимизни тайёрлаш курсларини бошладик”, дейди Резников.

Шу билан бирга, у Украинада самолётлар учун инфратузилмани тайёрлаш зарурлигини қўшимча қилган. 

“Эҳтимол, бунинг учун камида олти ой, балки бироз кўпроқ вақт керак бўлар”, дейди вазир.

Шу билан бирга, Резников F-16 қирувчиларидан фойдаланиш урушда катта бурилиш ясашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Португалия ўз ҳудудида украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида ўқитишга рози бўлганини маълум қилганди. Бундай таклиф Греция томонидан ҳам берилганди. 20 августда эса у Амстердам билан Киевга 42 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Дания ҳам Украинага 19 та F-16 қирувчи самолётини топширишга тайёрлигини билдирди. Биринчи олтита самолёт шу йилнинг охиригача етиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг