Украина FIFA'дан Эронни Жаҳон чемпионатидан четлатишни сўради
Спорт
−
01 ноябр 2022 6959 1 дақиқа
Украина футбол ассоциацияси Эронни Жаҳон чемпионатида иштирок этишини тақиқлаш илтимоси билан FIFA'га мурожаат қилди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.
Украина томони Эрон Россияга қурол етказиб беришини, шунингдек, Эрон FIFA низоми моддаларини бузаётганини даъво қилмоқда.
Аввалроқ бир гуруҳ эронлик футболчилар ва футбол мутасаддилари FIFA'дан Эрон терма жамоасини ЖЧ-2022дан четлаштиришни талаб қилган эди.
Шунингдек, Доминиканинг БМТдаги доимий ваколатхонаси элчиси FIFA президенти Жанни Инфантинодан Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Эрон ўрнига Италияни қўшишни сўраганди.
Эслатиб ўтамиз, мундиал баҳслари 20 ноябрь куни бошланади.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август