Украина Эронни Россияга қурол етказиб беришда айблади
Олам
−
18 Октябрь 2022
6438Киев Теҳронни Россияга қурол етказиб беришда айблаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда 17 октябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли баёноти эълон қилинди.
“Биз Теҳронни Россияга ҳар қандай қурол етказиб беришни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Акс ҳолда, Эрон ва унинг раҳбарияти энг оғир масъулиятни ўз зиммасига олади, жумладан, халқаро суд жараёнлари доирасида”, дейилади Украина ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлигининг даъво қилишича, Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлари Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарба бериш учун ишлатилади. Матбуот хизмати шунингдек, 17 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларини Эронга қарши санкциялар жорий этишга чақирганини қўшимча қилди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский ТИВга Украинага қарши Эронда ишлаб чиқарилган қурол қўллангани ҳақидаги даъво қилинган фактларга жавоб беришни топширди. Шу куни ТИВ Эрон элчисини аккредитациядан маҳрум қилиш ва Киевдаги элчихонанинг дипломатик ходимлари сонини сезиларли даражада қисқартиришга қарор қилди.
Август ойида “The Washington Post” газетаси Эрон Россияга ўз дронларини етказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан қилинган. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай хабарларни “сохталаштириш”деб атади.
Сентябрь ойи охирида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон Теҳрон Украинадаги можарода иштирок этаётган томонларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслиги ва Киевга ҳам, Москвага ҳам чет эл қуроллари етказиб берилишига қарши эканини айтди.
LiveБарчаси