Украина элчиси яна Шольцнинг “адрес”ига тош отди

Олам

image

Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мельник Киевга қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар туфайли Германия канцлери Олаф Шольцни қарорсизликда айблади. Бу ҳақда “Welt” нашри хабар берди. 

“Менда канцлер Украинани оғир қуроллар билан таъминламоқчи эмасдек таассурот қолдирди”, дейди Мельник.

Унинг сўзларига кўра, Германия вақтни чўзмоқда ва сулҳни кутмоқда. Шунда мамлакат расмийлари ҳарбий техникани жўнатиш зарурати йўқлигига ишора қилади.

Элчи, шунингдек Берлинни Украинада ваъда қилинган Leopard-1 танклари, самолётга қарши ўзиюрар "Гепард" ва Marder пиёда жанговар автомобили етказиб берилмагани учун танқид қилган. 

Мельникнинг сўзларига кўра, Словениядан Украинага Т-72 танкларини етказиб бериш бўйича эълон қилинган айланма айирбошлаш ҳам ҳали амалга оширилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Германия раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашишдан бош тортганди. Бунга Штайнмайернинг Россия билан яхши муносабатлари сабаб бўлган. 

Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц Владимир Зеленский Киевда ГФР Президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортгани учун собиқ Совет республикасига ташриф буюрмаётганини маълум қилганди.

Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мельник эса бунга жавобан, Германия канцлерини “ҳафа бўлган колбаса” деб атаганди.

Орадан кўп вақт ўтмай эса, Германияда бир неча депутатлар Мельникни мамлакатдан ҳайдаш пайига тушганди. Кейинчалик Украина раҳбари Владимир Зеленский Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольцни ҳамда бутун мамлакат раҳбариятини Киевга ташриф буюришга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг