Украина дронлари Воронеждаги спиртли ичимликлар заводларига ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Россиянинг Воронеж вилоятида кеча, 27 октябрь куни тунда дронлар иккита корхонага ҳужум қилди, улардан бирида икки ходим жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Гусев маълум қилди.

“Аннинский туманида корхонанинг икки ходими жароҳатланган. Бири стационар даволанишга, иккинчиси амбулатор даволанишга юборилади”, деди у.

Ушбу корхонада ёнғин содир бўлиб, соат 2:00 атрофида ўчирилган.

Турли мақсадлар учун ишлатиладиган бир нечта бино ва иншоотлар, шунингдек, жиҳозлар шикастланган. Завод ташқарисида иккита гараж, тураржой биноси ва электр узатиш линияси зарар кўрган.

Ҳужум қилинган яна бир корхона Новохоперский туманида жойлашган. Ёнғин содир бўлмаган; битта хўжалик биносининг томи ва контейнер шикастланган.

“ШОТ”нинг ёзишича, иккита спиртли ичимликлар заводига ҳужум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьковга ҳужум қилганди. Шаҳарнинг Холодногорск туманида тўққиз қаватли бино вайрон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дрон Воронеж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made