Россия Харьковга ҳужум қилди
Олам
−
28 Октябрь
6197Бугун, 28 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьковга ҳужум қилди. Шаҳарнинг Холодногорск туманида тўққиз қаватли бино вайрон бўлган. Бу ҳақда Харьков ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов
Унинг айтишича, снаряд тураржой биноси ёнига тушиб, юқори қаватлар деворлари ва дераза ойналарига зарар етказган ва ёнғин бошланган. Харьков мэри Игорь Тереховнинг сўзларига кўра, тунда шаҳарнинг ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши жабрланган.
Кейинроқ Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати етти киши, жумладан, бир бола жабрлангани ҳақида хабар берди.
Кеча, 27 октябрь куни кечқурун Россия армияси Харьковнинг учта тумани – Шевченковский, Киев ва Салтовскийга бошқариладиган бомбалар билан ҳужум қилди.
КАБ бомбаларининг асосий таъсири хусусий секторда билинди ва уйларнинг ойналари шикастланди. Маҳаллий ҳокимиятга кўра, ҳужум оқибатида камида олти киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 135 та дрон билан ҳужум қилганди. Учиришлар яна Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск туманларидан амалга оширилди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 вилоятида 80 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, электрон уруш тизимларининг ишлаши натижасида яна 44 та дрон Украинанинг бир қатор вилоятларида йўқ қилинган.
Жасмина Расулова
LiveБарчаси