Россия Украинага 135 та дрон билан ҳужум қилди
Олам
−
18 Октябрь
4836Бугун, 18 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 135 та дрон билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди.
"Душман Украинага Shahed типидаги учувчисиз самолётлар ва номаълум турдаги дронлар билан ҳужум қилмоқда", дейилади хабарда.
Учиришлар яна Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск туманларидан амалга оширилди.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 вилоятида 80 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, электрон уруш тизимларининг ишлаши натижасида яна 44 та дрон Украинанинг бир қатор вилоятларида йўқ қилинган.
Ҳарбий ҳисобот эълон қилинган вақтда Украина ҳаво ҳудудида ўнга яқин дрон бўлган ва иккитаси Беларусга учган.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудлари тинч аҳоли ва инфратузилмаларига энг йирик дрон ҳужумларидан бирини амалга оширган.
“Киевнинг чеккасидаги ҳаво ҳудудида жанговар ишлар 4,5 соатдан ортиқ давом этди”, дейилади хабарда.
Пойтахт ҳарбий маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, Киевга учаётган барча дронлар зарарсизлантирилган. Шаҳарда қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳри ва вилоятига бошқариладиган бомбали ҳужумларни бошлаганди. Харьковнинг Шевченковский туманидаги ўрмон боғига бошқариладиган авиабомба қулаган.
LiveБарчаси