Украина Донецкдаги қишлоқни озод қилди

Олам

image

Украина Қуролли кучлари қарши ҳужум операцияси давомида Донецк вилоятидаги Урожайное қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

“Урожайное озод қилинди. Ҳимоячиларимиз чизиқларга маҳкам ўрнашиб олишди”, - деб ёзади Маляр.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумкор ҳаракатлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари Донецк вилоятидаги бошқа бир қишлоқ – Старомайорское устидан назоратни тиклаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Донецк Урожайное

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made