Украина чегарасидаги кескинлик: АҚШ 9 мингга яқин аскарни жанговар ҳолатга келтирди
Олам
−
25 Январь 2022
13074Пентагон Украина атрофидаги вазият туфайли АҚШда жойлашган 8500 нафар ҳарбий хизматчини шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда департаментнинг расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.
Кирбининг сўзларига кўра, НАТОдан тегишли сўров бўлса ёки “бошқа вазиятларда” бу қўшинлар тезда Европага ўтказилиши мумкин.
“Ҳозирча бу қўшинларни Европага жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинмаган”, деган Кирби.
Аввалроқ, Пентагон АҚШ Президенти Жо Байденга Украина атрофида вазият ёмонлашса, Шарқий Европа давлатларига гуруҳ сони ўн баравар ошиши мумкин бўлган мингдан беш минггача қўшин юборишни таклиф қилгани айтилганди. Байден бир ҳафта ичида бу бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси