Украина бўйича музокараларни қўллаб-қувватлаймиз – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 4 апрель куни “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида сўз очди. 

“Бизнинг учрашувимиз жадал ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтмоқда.

Биз геосиёсий зиддиятлар, хавфсизлик муаммолари, йирик минтақавий можароларнинг ҳамда барқарор тараққиётга нисбатан ижтимоий ва иқтисодий таҳдидларнинг кучайишига гувоҳ бўлмоқдамиз”, деди Мирзиёев.

У ҳеч бир минтақа кенг халқаро ҳамкорликсиз бу қадар мураккаб масалаларни мустақил ҳолда ҳал этишга қодир эмаслиги аён эканини айтди.

Шу муносабат билан Президент Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи анъанавий шериклар бўлиб, ўзаро яқин ҳамкорлик учун талаб фақат ўсиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистон ҳам Европа томони каби халқаро ҳуқуқнинг тамойил ва меъёрларига содиқ эканини билдирди.

“Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёнлари бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Олдинда жуда мураккаб ва ечими осон бўлмаган масалалар турганини тушунамиз.

Бироқ дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдан бошқа муқобил йўлни биз кўрмаяпмиз”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё – Европа Иттифоқи Самарқанд саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг