Украина армиясининг кучи босиб олинган ерларни қайтаришга етмайди – Зеленский
Олам
−
17:26
2731Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун Украина армиясининг кучи етмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Kyodo News” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Зеленский Россия билан урушни эрта тугатишни ва Киевнинг НАТОга аъзолиги аниқ бўлгандан кейин дипломатия орқали ўз ҳудудининг бир қисмини Россиядан қайтаришни истаётганини айтган.
Россия Украинанинг шарқий қисмини босиб олар экан, Зеленский ўз мамлакатини шериклари томонидан қўллаб-қувватлаш етарли бўлмаётгани билдирган ва НАТОни Киевни трансатлантик ҳарбий иттифоқ билан аъзолик музокараларига имкон қадар тезроқ таклиф қилишга чақирган.
Шунингдек, Зеленский Россия армияси босиб олган ерларни куч билан қайтариб олишнинг имкони йўқлигини ҳам таъкидлаган.
"Бизнинг армиямизда бунга куч етишмайди. Бу ҳақиқат. Биз дипломатик ечимларни топишимиз керак", деган у.
Зеленский НАТОга аъзолик Украина хавфсизлиги ва фаровонлиги учун ягона чора деб ҳисоблайди. Қолаверса, у Япония, АҚШ, Жанубий Корея ва Украинага ёрдам кўрсатган ва Россияга санкциялар киритган кўплаб Европа ва бошқа мамлакатларга миннатдорлик билдирган ва Украинани мустаҳкамлаш учун кўпроқ ёрдам кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши учун Россия билан урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирганди. Украина Президентининг фикрича, альянсга қўшилиш мамлакатни Россиянинг кейинги агрессиясидан ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси