Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пора олган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департамент Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.Б. бошқа бир фуқаро Г.С.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикаси тиббиёт олийгоҳида ўқиётганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Х. яна бир фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Қирғизистон Республикаси олийгоҳидан Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига кўчириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Боёвут туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланганди.  

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг