“Уимблдон”да афсоналар тўқнашуви ўтказилди
Спорт
−
13 Июль 2019
3901Айни кунларда “Катта дубилға” таснифига кирувчи теннис бўйича нуфузли мусобақа “Уимблдон”нинг финалчилари аниқланди.
Турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларининг финалида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичга швейцариялик афсона Рожер Федерер рақиблик қилади.
Эътиборлиси, “Уимблдон”нинг ярим финалида Федерер мусобақани ютиш учун асосий номзодлардан бири бўлган айни дамдаги жаҳоннинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Рафаэль Надални тўрт сет натижасига кўра мағлуб эта олди.
Маълумот учун, “Уимблдон” бу йил ҳисобидан ўтказилаётган катта таснифдаги учинчи мусобақа ҳисобланади. Бундан олдинги “Франция” пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган анъанавий мусобақа “Ролан Гаррос”да бош мукофотни Рафаэль Надаль ўзиники қилган эди.
LiveБарчаси