Ўғлини қўшни бола билан уриштирган ота қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ота ўғлини қўшни болани уришга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда суд томонидан мазкур шахсга 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Билдирилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ҳамда 188-1-моддасида (вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган отага жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари – 3 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Маълумот учун, мазкур воқеа 21 март куни содир бўлган. 10 ёшли Т.М. қўшниси Х.К. билан ўзаро келишмовчилик сабаб уришган. Бу вақтда Т.М.нинг отаси Э.М. уларнинг ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғлига қўшнисини уриши учун имкон яратган. Ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани, Самарқандда эса 13 яшар бола оёғидан кишанланган ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Учтепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made