“Ўғлимни кўришга рухсат беринг”. Навальнийнинг онаси Путинга мурожаат қилди (видео)
Олам
−
20 Февраль
11689Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг онаси Людмила Ивановна Россия Президенти Владимир Путинга видеомурожаат йўллади.
Людмила Навальнаянинг мурожаати Путиннинг ашаддий танқидчиси вафот этган қамоқхона ташқарисида суратга олинган.
“Мана бешинчи кундирки, мен ўғлимнинг жасадини ҳам кўра олмаяпман. Улар менга уни беришмаяпти, ҳатто қаердалигини айтишмади ҳам”, деб бошлаган онаизор сўзларини.
“Мен сизга мурожаат қиляпман, Владимир Путин. Муаммонинг ечими фақат сизга боғлиқ. Ўғлимни сўнгги бор кўришга рухсат беринг. Алексейнинг жасади иззат-икром билан дафн этилиши керак”, деб мурожаатини якунлаган Людмила Ивановна.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилди. Шундан сўнг бир қатор дунё сиёсатчилари, жумладан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путинни айблади.
Шундан сўнг, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг онаси Людмила Ивановна ўғли вафот этган Харп қишлоғидаги қамоқхонага борди. Людмила Ивановнага ўлим гувоҳномаси берилган, бироқ сиёсатчининг жасади Салехарддаги ўликхонада экани айтилган.
"Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колонияси раҳбарияти Алексей Навалнийнинг жасади Салекхард ўликхонасида эканлигини айтди. Сиёсатчининг онаси у ерга келганида, уларда жасад йўқлигини айтишди", деб ёзган эди Кира Ярмиш бу ҳақда.
Бундан ташқари, 50 мингдан ортиқ киши Навальнийнинг жасадини оиласига топширишни талаб қилиб чиққан.
Шунга қарамай, бугун Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийнинг жасадини унинг онаси Людмила Ивановнага беришдан бош тортган. Бунга унинг жасади кимёвий экспертизадан ўтказиш учун юборилгани ва бу жараён 14 кун давом этиши баҳона бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь