Ўғил ўгай отасини пичоқлади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида қотиллик бўлди. Ўғил ўгай отасининг жонига қасд қилди.

Тошкент шаҳар ИИБ Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, шу куни соат тахминан 22.15 да 32 ёшли Олег Р. Учтепа туманида яшовчи ўгай отаси 52 ёшли Валерий З.нинг уйига меҳмон бўлиб келади. Улар спиртли ичимликлар истеъмол қилишади. Оқибатда ораларида келишмовчилик юзага келади. 

Шундан сўнг, Олег ошхона пичоғи билан ўгай отасига тан жароҳатлари етказади. Валерий З. шифохона олиб борилади.   

“Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“ Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пичоқбозлик Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг