UFC Vegas 31: Ҳабибнинг вориси кечанинг асосий жангида октагонга кўтарилади

Спорт

image

Эртага, 18 июль куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC Vegas 31 турнири иштирокчилари тарозидан ўтказилди. 

Оқшомнинг марказий жангида UFC енгил вазн тоифаси жангчилари — россиялик Ислам Махачев ва бразилиялик Тиаго Мойзес ўзаро баҳс олиб боради. Ислам 70,53 килограмм, Мойзес эса 70,76 килограмм тош босди. Ушбу вазн тоифасининг енгилмас чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Махачевга секундантлик вазифасини бажаради. Айнан Ислам Ҳабибнинг вориси сифатида кўрилмоқда. 

Ушбу вазнда амалдаги чемпион — Чарльз Оливейра. Чемпионликка асосий даъвогар эса, Конор Макгрегор устидан ғалабага эришган Дастин Порье ҳисобланади. Бундан ташқари дивизионда Жастин Гетжи, Бенил Дариуш, Рафаэль Дос Аньос, Майкл Чендлер, Тони Фергюсон ва Ден Хукер сингари жангчилар бор. Умумий рейтингда Ислам 9, Мойзес эса 14-поғонада бормоқда. 

Маълумот ўрнида, Ислам ММА’даги фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Тиаго ҳисобида 15 ғалаба ва 4 мағлубият мавжуд. Эртанги ғалаба икки жангчига ҳам рейтингда кўтарилиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дастин Порье Ислам Махачев Тиаго Мойзес Чарльз Оливейра UFC Vegas 31

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг