UFC собиқ чемпионнинг жангини бекор қилди

Спорт

image

Польшалик аралаш яккакураш устаси Ян Блахович ўзининг Twitter саҳифасида жорий йилнинг UFC’да 27 март куни ўтказилиши кутилаётган австриялик Александр Ракичга қарши жангдан нима учун воз кечганини очиқлади.

“Афсуски, мен 27 март куни жанг қилмайман. Бўйин ва орқа мия соҳасида жароҳатим бор. Шу сабабдан вақтинча оғир вазнлилар билан жанг қила олмайман. Александр, умид қиламанки, биз шу йилнинг биринчи ярмида яна октагонда учрашамиз”, дея ёзган Блахович.

Эслатиб ўтамиз, Блахович ва Ракич 27 март куни ўзаро жанг қилиши керак эди. Уларнинг дуэли оқшомнинг марказий беллашуви бўлиши керак эди.

Маълумот учун, собиқ чемпион Ян Блахович сўнгги марта UFC 267 турнирида бразилиялик “бўғма илон” Гловер Тейшейрага қарши октагонга чиққиб, иккинчи раунддаёқ бўғиш усули билан мағлуб бўлган ва ўзига тегишли чемпионлик камарини бой берган
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ян Блахович Гловер Тейшейра Ракич

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made