UFC. “Рокки” Камарунинг навбатдаги рақиби бўлади
Спорт
−
14 Январь 2022
2612UFC президенти Дана Уайт ярим ўрта вазн тоифасида чемпиони Камару Усманнинг (20-1) навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, нигериялик жангчи британиялик Леон Эдвардсга (19-3) қарши октагонга кўтарилади.
“Эдвардс қийин даврни ўтказди ва анчадан буён ўз имкониятини кутмоқда. Менимча, Леон чемпион билан тўқнаш келишга лойиқ”, дейди Уайт.
Таъкидланишича, ушбу вазн тоифасида юқори ўринга эга бўлган жангчилар аллақачон Камаруга қарши жанг қилиб бўлгани учун Эдвардс унвонга эга бўлади:
“Вазиятни таҳлил қилсангиз, Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидал Усманга икки марта мағлуб бўлганини кўришингиз мумкин, Гилберт Бёрнс ҳам ўз имкониятидан фойдалана олмаган. Демак, Леон кейинги ўринда. У рейтингда учинчи рақамда”.
Эслатиб ўтамиз, Усман 2015 йилда Эдвардсни мағлуб этганди. Ўшандан бери британиялик 9 та жанг ўтказиб, бирорта жангда мағлуб бўлмаган.
Маълумот учун, Камару бокс бўйича суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альваресга қарши жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.