UFC президенти Махачевнинг исмини унутиб қўйди

Спорт

image

UFC президенти Дана Уайт 5 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 218 турниридан кейинги матбуот анжуманида журналистлар билан гаплашар экан, кутилмаганда ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони исмини унутиб қўйди. Гап россиялик Ислом Махачев ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда “Championat.com”сайти хабар берди. 

“Агар Волкановски ғалаба қозона олса, бу унинг учун катта воқеа бўлади. Майли, агар... ғалаба қозонса (кулади). Хўш, ҳа ... (Махачевни эслолмасдан) Агар у ўз навбатида Волкановскини мағлуб эта олса, бу унинг буюк меросини қуришда муҳим қадам бўлади”, дейди Уайт. 

Ислом Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги баҳс 12 февраль куни Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Волкановски тезликда Исломдан кучли эканлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг