“UFC'нинг лойиҳаси”. Ҳабиб Қодировнинг у ҳақидаги фикрига муносабат билдирди
Спорт
−
30 Май 2021
17473Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг у ҳақида айтган гапларига муносабат билдирди.
Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқдаги жонли мулоқот вақтида Ҳабабни UFC’нинг лойиҳаси деб атаганди. Шунингдек, у Нурмуҳамедовни “Аҳмат” жангчилар клуби вакиллари билан курашишга ҳам чақирган.
“Қодиров билан боғлиқ масала норасмий ҳал қилинди дегани, нимани англатади? Мен бунга муносабат билдириш керак деб ўйламагандим. Шунчаки буларга аҳамият бермагандим. Менда ҳам ҳаётда яхши ва ёмон фикрлар бўлган. Менга бирор нимани изоҳлаш қизиқ эмас. Ҳамманинг ўз фикри бор, қўяверинг бўлгани яхши.
Рамзан Қодировнинг жонли эфирини кўрмадим, шунчаки сизнинг ёзганларингизни ўқидим. Мен ўзимни қандай қилдим? Ҳеч нарса бўлмади. Бутун дунё мени муҳокама қилмоқда. Мен “UFC'нинг лойиҳаси” иборасида ҳақоратни кўрмаяпман”, деган Нурмуҳамедов.
Аввалроқ, россиялик собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик енгилмас боксчи – кичик Флойд Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эдик. Узунқулоқ гапларга қараганда жангнинг мукофот пули 100 млн доллар атрофида бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь