Ҳабиб Флойд Мейвезернинг 100 миллионлик таклифини рад этди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Россиялик собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик енгилмас боксчи – кичик Флойд Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортди.

Ҳабибнинг менежери Али Абдул-Азизнинг сўзларига кўра, спортчига жанг учун 100 миллион доллар таклиф қилинган. Аммо россиялик бу таклифни рад этган.

“Йўқ, мен UFC’дан кетдим. Онамга спортдаги фаолиятимни тугатганимни айтганман. Энди унга берган ваъдамни бажаришим керак. Агар онам яна спортга қайтишимга рухсат берса, эҳтимол жанг қиларман, лекин у ҳозир буни айтмади”, деган Нурмуҳамедов таклифга жавобан.

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал даражада 29 та жанг ўтказган ва бирор маротаба мағлуб бўлмаган.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг