UFC Макгрегорнинг қайтиш санасини эълон қилди
Спорт
−
18 Май 1058 1 дақиқа
UFC 329 турнирида собиқ чемпион Конор Макгрегор америкалик собиқ чемпион Макс Холлоуэйга қарши октагонга қайтади. Бу ҳақда ташкилотнинг ўзи расман хабар берди.
Турнирнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасининг маълумотига кўра, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг жорий йилнинг 11 июль куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Бу икки жангчи аввал ҳам 2013 йилда тўқнаш келган бўлиб, ўшанда Макгрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, 37 ёшли Макгрегор 2025 йилнинг октябрь ойида 3 та допинг тестини ўтказиб юборгани сабабли, 18 ойга дисквалификация қилинганди. Унинг жазоси 2026 йил март ойида якунланди. Ирландиялик спортчи сўнгги жангини 2021 йил июль ойида ўтказган ва оёғи синган ҳолда Дастин Порьега мағлуб бўлган. Макгрегор ўз фаолияти давомида MMAда 22 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.
Макс Холлоуэй эса, 2026 йил март ойида Чарльз Оливейрага ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазган эди. 34 ёшли америкалик жангчининг ҳисобида MMAда 27 ғалаба ва 9 мағлубият бор. У аввал ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қўлга киритган.
Live
Барчаси