UFC: Қаҳрамоновнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
02 Октябрь 2021
4687UFC’нинг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) 2022 йилнинг 15 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC on ESPN 53” мусобақасининг асосий кардида жанг қилади. Бу ҳақда “ММАDNA” хабар берди.
Унга кўра, 25 ёшли Қаҳрамонов 36 ёшли америкалик жангчи Браян Келлехерга (23-12) қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳрамонов сўнгги марта жорий йилнинг август ойида гуамлик Тревин Жонс билан баҳс олиб борган ва 3-раундда рақибини бўғиш услуби билан мағлуб этганди.
Ўзбекистонлик жангчи фаолияти давомида 2 марта мағлубиятга учраган (9 ғалаба). Улардан бирини Ҳабибнинг жияни Умар Нурмуҳамедовдан қабул қилиб олган бўлса, яна бир жангда Фелипе Варгас тўсиғидан ўта олмаган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь