UFC'га рақобатдош промоушен фаолиятини якунламоқда

Спорт

image

Аралаш якка курашлар оламида айни дамга келиб UFC'дан кейинги ўринни эгаллаб келаётган Bellator 25 январь куни фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 25 январь куни Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Dubai Series” мусобақаси промоушен фаолиятидаги охирги турнир бўлади. Бундан буёғига мусобақалар PFL номи остида ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, Bellator 2008 йилда Бьорн Ребни томонидан ташкил этилган. 2023 йилда эса PFL раҳбари Bellator'ни сотиб олганди. Эндиликда бирлашган тизим “PFL Champions Series” турнирларини ўтказади.

25 январь кунги мусобақа марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони доғистонлик Усмон Нурмуҳаммедов ирландиялик Пол Хьюзга қарши октагонга кўтарилади. Шунингдек, ушбу кечада ўзбекистонлик жангчи Мирафзал Ахтамов англиялик Майк Томпсонга қарши октагонга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC PFL Bellator

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг