UFC энг кучли жангчилар рейтингини янгилади

Спорт 17977
image

Австарлиялик машҳур ММА жангчиси Александр Волкановски UFC’нинг янгиланган рейтинггида вазн тоифасидан қатъи назар (pound for pound) промоушеннинг энг кучли жангчиси деб топилди. Бу ҳақда UFC'нинг расмий сайтида хабар берилди. 

Кучли учликдан Янги Зеландия вакили Исраэль Адесанья ва бразилиялик “боғма илон” Чарльз Оливейра жой олган. Яқинда чемпионлик камарини Леон Эдвардсга бой берган Камару Усман ушбу рейтингнинг 4-поғонасида турибди. Камаруни мағлуб этган Эдвардсга 6-ўрин насиб этган. Қайд этиш керакки, Леон ўтган сафарги рейтингда умуман кўринмаган эди.

Вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли UFC жангчилари билан танишинг:

1. Александр Волкановски

2. Исраэль Адесанья

3. Чарльз Оливейра

4. Камару Усман

5. Фрэнсис Нганну

6. Леон Эдвардс

7. Алджэмейн Стерлинг

8. Дастин Порье

9. Дейвесон Фигередо

10. Иржи Прохазка

11. Макс Холлоуэй

12. Жон Жонс

13. Стипе Миочич

14. Петр Ян

15. Брэндон Морено.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин тузилган рейтингда Камару Усман етакчилик қилаётган эди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 636
Рейтинг: 3
t
×