Дунёнинг энг кучли UFC жангчилари рейтинги янгиланди

Спорт 31704
image

UFC (Ultimate Fighting Championship) вазн тоифасидан қатъий назар (pound for pound) энг кучли жангчиларнинг рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда промоушеннинг расмий сайтида хабар берилди.

Ушбу рейтингда UFC'нинг ярим оғир вазн тоифасида мутлоқ доминант чемпион Камару Усман етакчилик қилмоқда.

Кучли учликка Александр Волкановски ва Исраэль Адесанья якун ясаб берган. Шунингдек, енгил вазн тоифасининг етакчиларидан бири Брэндон Морено ушбу рейтингга биринчи маротаба киритилганини эътироф этиш керак. Мексикалик жангчига 14-поғона насиб этган.

Ўзбекистонлик мухлислар орасида машҳурликка эришган Ислом Махачев ҳозирча ушбу рейтингдан жой олмаган. Аммо унинг бўлажак рақиби бразилиялик Чарльз Оливейра 4-ўринда қайд этилган.

Вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли UFC жангчилари билан танишинг:

1. Камару Усман 

2.  Александр Волкановски,

3.  Исраэль Адесанья,

4.  Чарльз Оливейра,

5.  Фрэнсис Нганну,

6.  Алжэмейн Стерлинг,

7.  Дастин Порье,

8.  Дейвесон Фигередо,

9.  Иржи Прохазка,

10.  Макс Холлоуэй,

11.  Жон Жонс,

12.  Стипе Миочич,

13.  Петр Ян,

14.  Брэндон Морено,

15.  Роберт Уиттакер.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1203
Рейтинг: 3
t
×