UFC'даги ўзбекистонлик жангчилар сони яна бир нафарга кўпайди
Спорт
−
12 Август
11530Ўзбекистонлик ММА жангчиси, “Rizin” ва Муродов Профессионал лигаси каби ташкилотлар турнирларидаги жанглари билан танилган Рамазон Темиров нуфузли аралаш яккакураш лигаси Ultimate Fighting Championship (UFC) билан шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Жанг кунимиз ҳам, рақибимиз ҳам аниқ. Биринчи жангимизни 12 октябрь куни Лас-Вегасда ўтказамиз”, деган спортчи.
Шу пайтгача ўзбек ММА оламида 27 ёшли Рамазон Темировнинг UFC'га ўтиши ҳақида гап-сўзлар юрганди. Спортчи бугун бу миш-мишларга нуқта қўйди.
27 ёшли Темировга UFC'даги биринчи жангида америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилади. Вергара шу кунгача UFC'да олтита жанг ўтказиб, учта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган.
Маълумот учун, Темиров шу вақтга қадар ММАʼда 9 та жанг ўтказиб, 8 тасида рақибларидан устун келган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Жангларининг 5 тасида рақибларини нокаутга учратган. Темировнинг ушбу жанги UFC Fight Night 244ʼда жорий йилнинг 12 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ташкилот билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Бироқ мамлакат тарихидаги биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ташкилотдан кетди.
LiveБарчаси