UFC’даги энг зўр жангчи ким? Сўз Майк Тайсонга

Спорт

image
0:00
0:00
download

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон UFC’даги энг ёрқин жангчи номини айтди. Бу ташкилот тарихидаги илк чемпион Ройс Грейси бўлиб чиқди.

“Мен доим Ройс Грейсининг жангларини томоша қилганман. У ҳамманинг дўсти эди ва худди Давид сингари барча Голиафларни мағлубиятга учратар эди. Аммо энди ҳамма унинг услубини билади”, дейди Тайсон.

“Темир Майк” кўплаб UFC жангчилари билан илиқ муносабатда ва ўзининг кўплаб подкастларида Генри Сехудо ҳақида кўп гапирган.

Маълумот учун, Ройс Грейси – бразилиялик аралаш яккакурашлар устаси ва жиу-житсу чемпиони. Шунингдек UFC шон-шуҳрат залига киритилган. У биринчи марта 1993 йилда “UFC 1: The Beginning” мусобақасида ғалаба қозонган. Кейин эса кетма-кет 10 та беллашувда рақибларини таслим этган. Ўша пайтларда Майк Тайсон боксдаги карьерасининг энг юқори чўққисида бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Тайсон Ройс Грейси

Баҳолаганлар

615

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг