UFC: Чимаев битта мусобақада иккита рақиб билан жанг қилмоқчи
Спорт
−
10 Январь 2022
6488Бир неча кун аввал асли чеченистонлик, бироқ Швеция байроғи остида октагонга чиқадиган Хамзат Чимаев яримўрта вазн тоифасининг 2-рақамли жангчиси Гилберт Бёрнсга қарши жанг ўтказишини маълум қилган эди.
Бугун, 10 январь куни Чимаев ўз Instagram саҳифасида UFC президенти Дана Уайтга бир мусобақа учун иккита рақиб сўраб мурожаат қилди.
“Дана Уайт, ака, рухсат беринг, бир кечада иккита жангчи билан муштлашишга тайёрман. ҳазиллашмаяпман”, дея ёзган Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев промоушен доирасидаги тўртта жангда бор-йўғи иккита кучли зарба ўтказиб юборган ва бу рекорд натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, Хамзат сўнгги жангини 2021 йилнинг 30-октябрь куни UFC 267 доирасида ўтказган ва унда Хитой вакили Ли Жинлиангни биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасидаёқ бўғиш услуби билан мағлуб этган.
LiveБарчаси