UFC чемпиони промоушендаги сўнгги жангини ўтказади

Спорт 3956
image

UFC оғир вазн тоифаси чемпиони Франсис Нганну (16-3) UFC 270 турнири доирасида франциялик Сирил Ганга (10-0) қарши октагонга кўтарилади. Ташкилот президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, промоушен билан тузилган шартномага кўра бу 35 ёшли камерунлик Нганну учун охирги жанг ҳисобланади.

“Оғир вазн тоифасидаги чемпионимиз шартномаси учун курашади. Баъзида шунга ўхшаш нарсалар содир бўлиб туради. Одамлар билан келишиб олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас. Жангчи бўлсангиз ҳам атрофдагиларни эътибор билан танлашингиз керак. Менимча, Франсисда энг яхши менежерлар бўлмаган. Агар биз билан бўлишни истаса, уни олиб қолишдан хурсанд бўламиз. Агар аксинча бўлса, муаммо йўқ”, дейди Уайт.

Нганнунинг сўнгги жанги 2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган ва собиқ чемпион Стипе Миочич (20-4) устидан ғалаба қозониб, камарга эга чиққан эди. Ушбу танаффус туфайли UFC дивизионда вақтинчалик чемпионлик унвони учун жанг ташкил этишга мажбур бўлди. 2021 йил август ойида ўтказилган беллашувда Ган Деррик Льюисни (26-8) нокаут эвазига мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди.

Маълумот учун, UFC 270 турнири 2022 йилнинг 22 январь куни ўтказилиши режалаштирилган ва марказий жанг Нганну ва Ган ўртасида бўлиб ўтади. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3.1
t
×