UFC афсонаси супер чемпионлик жангидан сўнг октагонга қайтади 

Спорт

image

UFC раҳбари Дана Уайтнинг фикрича, ярим оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Жон Жонс ўзининг лигадаги келажаги ҳақида бир қарорга келмаган.

“Жон Жонс оғир вазн тоифасида чемпионлик учун навбатдаги ўринни эгаллайдими ёки йўқ, ишончим комил эмас. Тўғрисини айтсам, Жонс бундан кейин нима қилишни истаётганини билмайман. Эҳтимол, оғир вазнда жанг қилмас. Балки яна қайтиб ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик унвонини қайтаришга ҳаракат қилар. Барчаси Ган ва Нганну ўртасидаги жангдан сўнг аниқ бўлади. Ўйлайманки, У ушбу жангни кузатиб, бир қарорга келади.”, дейди Уайт.

Бундан аввал енгилмас Жон Жонс Twitter саҳифасида Франсис Нганну ва Сириль Ган ўртасидаги супер чемпионлик жангини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтган эди:

“Ким ғалаба қозонишини билмайман, лекин уларнинг жангини интиқлик билан кутяпман. Ишончим комилки, беллашув қандай натижа билан тугашидан қатъи назар мен улар ҳақида кўп нарсани билиб оламан”.

Эслатиб ўтамиз, Нганнунинг сўнгги бор 2021 йилнинг март ойида октагонга кўтарилган ва Стипе Миочични мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритган. Шундан сўнг, камерунлик атлет дам олишга қарор қилди ва Дана Уайт оғир дивизионда вақтинчалик чемпионлик унвони учун жанг ташкил этишга мажбур бўлди. Айнан Сирил Ган вақтинчалик чемпион унвони учун 2021 йилнинг августида Деррик Льюисни нокаутга учратган.

Маълумот учун, собиқ жамоадошлар – Нганну ва Ган ўртасидаги беллашув UFC 270 турнирининг марказий жанги бўлади. Мусобақанинг асосий кард жанглари жорий йилнинг 23 январь куни АҚШнинг Анахайм шаҳрида (Калифорния) Тошкент вақти билан соат 7:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт Нганну Ган Жонс

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг